Линклар

logo-print

Эронда хорижлик муаллима озод қилинди


Эронда жосусликда айбланган франциялик муаллима Клотилда Реисс озод қилинди ва бугун ўз ватани Францияга жўнаб кетди.

24 ёшли Клотилда Реисс 2009 йилнинг июн ойидаги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган аксилҳукумат намойишларида иштирок этганликда гумон қилиниб қўлга олинган эди. Унинг адвокати Муҳаммад Али Мадҳавий Сабет сўзларига кўра, франциялик муаллим 285 минг доллар жарима тўлагандан сўнг Теҳрон маҳкамаси Реиссни озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Клотилда Реисснинг ҳибсга олиниши ортидан Эрон ва Франция ўртасидаги муносабатлар совуқлашган эди.
XS
SM
MD
LG