Линклар

Бангкокда яна икки намойишчи нобуд бўлди


Таиланд полицияси пойтахт Бангкокда давом этаётган тартибсизликлар чоғида икки намойишчи отиб ўлдирилганини маълум қилди.

Бангкокда аксилҳукумат намойиш иштирокчилари ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар тўртинчи кун давом этиши оқибатида камида 25 киши нобуд бўлди, юздан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Айни пайтда БиБиСининг хабар қилишича, мухолифат етакчилари Бангкокнинг шарқий қисмида норозилик акцияси ўтказмоқда. Таиланд ҳукумати эса пойтахтда коммендантлик соати жорий қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Мамлакат бош вазири Абҳисит Вежжажива ортиқча қон тўкилиши олди олинишига ваъда бериб, яқин кунлар ичида Бангкокда тартиб ўрнатилишини таъкидлади.

- Сўнги кунлар мобайнида рўй берган ҳодисаларни инобатга олган ҳолда намойишларга алоқадор бўлмаган фуқароларни ҳимоя қилиш, уларни ушбу акцияларда иштирок этиши ёки зўравонликлар қурбонига айланиши олдини олиш борасида чора-тадбирлар кўрмоқдамиз.
Бош вазир ўринбосари, Фавқулодда ҳолатлар маркази раҳбари Сутҳеп Чаугсубан одамларни ҳимоя қилиш ва коммендантлик соати жорий қилиш масаласини муҳокама қилмоқда, деди Таиланд бош вазири Абҳисит Вежжажива.

Таиланд бош вазири истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар Бангкокдаги савдо марказларидан бирига ўрнашиб олган. Қизил кўйлаклар номини олган намойишчилар ўз талаблари бажарилмагунича, ортга чекинмасликларини маълум қилганлар.
XS
SM
MD
LG