Линклар

logo-print

British Petroleum авария оқибатларини бартараф қилмоқчи


British Petroleum ширкати ходимлари Мексика кўрфазидаги қувурдан оқиб чиқаётган нефтни тўхтатишга яна бир бор уриниб кўришларини маълум қилдилар.

Айтилишича, мутахассислар портлашдан сўнг ёрилган денгиз тубидаги қувурга кичик ҳажмда яна бир қувур улаб шу тариқа сувга сизиб чиқаётган нефтни йиғиб олишни режалаштирмоқдалар.

Яқинда British Petroleum ширкати қувурдан оқиб чиқаётган нефтни тўхтатиш мақсадида денгиз тубига баландлиги тўрт қаватли уйга тенг бўлган гумбаз шаклидаги қурилмани туширган эди. Бироқ ушбу қурилма нефтни тўхтатишга ёрдам бермади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Мексика кўрфазидаги нефт қувуридан кунига бир неча минг баррел нефт сувга оқиб кетмоқда.

Кўпгина мутахассислар British Petroleum ширкатига тегишли нефт платформасида рўй берган аварияни энг йирик экологик ҳалокатлардан бири, дея атамоқдалар.
XS
SM
MD
LG