Линклар

Кемерово сўнгги кончи билан видолашди


Кемерово вилоятида “Распадская” кўмир конида рўй берган портлашда нобуд бўлган 66 нафар кончилардан охиргиси бугун дафн қилинди.

Россия расмийларига кўра, 9 май куни кўмир конида рўй берган иккита портлаш оқибатида 66 нафар кончи нобуд бўлган, 76 киши тан жароҳати олган, уларнинг аксари ҳануз шифохоналарда.

24 нафар кончининг тақдири эса ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

Расмийларга кўра, айни пайтда кўмир конида тўпланган газни чиқариш ва ёнғинни ўчириш мақсадида у ерга сув юборилмоқда. Ушбу ишлар ниҳоясига етказилгандан сўнг конда қутқарув ишлари қайта бошланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG