Линклар

Қирғиз ёшлари Бишкекда намойиш ўтказди


Қирғизистон ёшларининг “Айкўл” ҳаракати Муваққат ҳукуматни қўллаб-қувватлаб бугун Бишкекда намойиш ўтказди.

Хабарларга кўра, бугунги тадбирда мингга яқин ёшлар қатнашган.

Намойиш иштирокчилари “Биз бирлашган Қирғизистон учун”, “Шимол ва жануб бизнинг Қирғизистон” ва “Жиноятчилар жойи қамоқда” қабилида шиорларни кўтариб чиққанлар.

Бишкек марказига тўпланган намойишчилар Қирғизистон Муваққат ҳукумати етакчиси Роза Ўтунбаева учрашган.

Жорий ҳафта бошида Қирғизистон жанубида ўтган ой ҳокимиятдан четлаштирилган президент Қурмонбек Бакиев тарафдорлари Ўш, Жалолобод ва Боткенда ҳокимият биноларини қўлга олишга уриндилар. Бу ерда рўй берган тартибсизликлар чоғида икки киши нобуд бўлди, 60 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG