Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:25

Эрон Туркия билан ядровий соҳада ҳамкорликка тайёр


Туркия расмийларига кўра, Эрон ўз ядровий дастури масаласида Анқара билан ҳамкорлик қилишга иштиёқ билдирган.

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли Эрон ва Бразилия президентлари ҳамда Туркия бош вазири иштирокидаги уч тарафлама музокаралар 18 соат давом этганини айтди.

- Сўзлашувларда Эроннинг ядровий хом ашёсини Туркияда тўйинтириш ҳақида гап борган. Агар бу амалга ошса, Эрон ядровий дастури халқаро ҳамжамият назорати остида бўлар эди, деди Аҳмет Довутўғли.

Бу борадаги Эрон ва Туркия ўртасидаги келишув тафсилотлари бугун расман очиқланиши кутилмоқда.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари бўлган Туркия ва Бразилия ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликдан бош тортиб келаётган Теҳронга қарши санкцияларнинг кучайтирилишига эътироз билдириб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG