Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:48

Медведев Киевга сафар қилади


Россия президенти Дмитрий Медведев Россиянинг "Газпром" ва Украинанинг "Нафтогаз" ширкатларини бирлаштиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаслигини айтди.

Киевга сафари аввалида Укрина оммавий ахборот воситаларига интервю берган Медведев давлатлар ўртасида қўшма корхоналар тузиш ва нефт-газ соҳасида ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини қайд этди.

Кремл раҳбарига кўра, бу масала Украина президенти Виктор Янукович билан бўлажак музокараларда кўтарилади.

Россия президентининг Киевга икки кунлик ташрифи бугун бошланади. Россиянинг "Газпром" ва Украинанинг "Нафтогаз" ширкатларини бирлаштириш таклифи Россия бош вазири Владимир Путин тарафидан илгари сурилган эди.
XS
SM
MD
LG