Линклар

Бангкокдаги тўқнашувда 33 киши ҳалок бўлди


Таиланд пойтахти Бангкокда мухолифат тарафдорлари ва мамлакат хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувда 33 киши ҳалок бўлди, 250 чоғли одам жароҳатланди.

Қизил кўйлаклар номини олган намойишчилар ҳукумат истеъфосини ва мамлакатда муддатидан аввал сайлов ўтказилишини талаб этаётган эдилар.

Таиланд ҳукумати мухолифатнинг бу талабини рад этди. Мухолифат эса ўз талаблари бажарилмагунича, ортга чекинмаслигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG