Линклар

Кунарда таниқли мулла ўлдириб кетилди


Афғонистонда зўравонликларга қарши чиққан ва тинчлик тарафдори бўлган таниқли диний уламолардан бири Раҳмон Гул ўлдириб кетилди

Кунар вилояти полициясининг билдиришича, Раҳмон Гул, унинг акаси ҳамда яқин қариндошларидан бири Чапа Дара туманида қуролланган номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида нобуд бўлган.

Раҳмон Гул ўз чиқишларида Афғонистон бўйлаб тинчлик ва барқарорлик равнақ топиши муҳимлигини урғулаб келаëтган.

Ўтмишда ҳам Афғонистонда ҳукумат тарафдори бўлган ва зўравонликларга қарши чиққан бир қанча диний уламолар ўлдириб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG