Линклар

Афғонистонда уйловчи учқичи қулади


Афғонистонда хусусий авиаширкатга қарашли учқичнинг ҳалокатга учраши оқибатида 40дан ортиқ киши нобуд бўлди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Замарай Башарий сўзларига кўра, “Помир ҳаво йўллари” ширкатининг учқичи Кобул шимолидаги Ҳиндукуш тоғли ҳудудда ҳалокатга учраган. Қундуз вилоятида Кобулга парвоз қилаётган учқич бортида жами 38 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳозирча фожиа сабаблари аниқ эмас.

Айни пайтда Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлиги ҳалокат рўй берган ҳудудга ўз ҳарбий вертолётларини юборганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG