Линклар

logo-print

Бишкекда намойиш қурбонлари хотирланди


Бугун Бишкекда 7 апрел кунги қонли воқеалар чоғида нобуд бўлган фуқаролар хотирасига бағишлаб махсус тадбир бўлиб ўтиб.

Пойтахтдаги хотира маросимида Қирғизистон муваққат ҳукумати вакиллари ва намойишлар чоғида нобуд бўлганларнинг яқинлари ва оила-аъзолари иштирок этдилар. Тўпланганлар олдида чиқиш қилган ҳукумат вакиллари мамлакатда режаланган ислоҳотларни ниҳоясига етказишга ваъда бердилар.

7 апрел куни пойтахт Бишкекда бўлган қонли тўқнашувлар оқибатида жами 86 киши нобуд бўлди ва ушбу воқеаларга бугун 40 кун тўлди.

Хотира тадбири, шунингдек, яқинда тўқнашувлар рўй берган Қирғизистон жанубида ҳам бўлиб ўтди. Ўтган ҳафта Ўш, Жалолобод ва Баткенда ҳокимиятдан четлаштирилган президент Қурмонбек Бакиев ва муваққат ҳукумат тарафдорлари ўртасида қонли тўқнашувлар рўй берди. Ушбу тўқнашувларда ҳам бир киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Айни пайтда расмий Бишкек мамлакат жанубидаги вазият назорат остида эканини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG