Линклар

Самарада ўзбекистонлик аёл қамалди


Самарада чегарани ноқонуний равишда бузиб ўтганликда айбланган ўзбекистонлик аёл озодликдан маҳрум қилинди.

“Комсомолская правда” нашрининг хабар қилишича, ўзбекистонлик аёл уч маротаба ноқонуний йўллар билан Россия ҳудудига киришга уринган.

Айблов хулосасида айтилишича, Ўзбекистон фуқароси Абдуқаҳҳорова 2005 йилда Россия миграция қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилган ва ўз ватанига депортация қилинган. Ушбу воқеадан бир йил ўтгач, ушбу аёл Ўзбекистонда Қосимова фамилиясида янги паспорт олиб, 2009 йилда чегарадан ноқонуний равишда ўтиб Оренбургга келган. Бироқ милиция ходимлари уни қўлга олган ва яна бир бор ватанига қайтариб юборган. Бироқ ўзбекистонлик аёл яна бошқа фамилияда паспорт сотиб олиб, Самарага келишга муваффақ бўлган. Самара милицияси ушбу аёлни октябр ойида қўлга олиб, унинг устидан жиноят иши очган.

12 май куни эса Промышленный туман суди Қосимовани айбдор деб топди ва унга тўрт ойлик қамоқ жазоси ва 10 минг рубл жарима тайинлади.

XS
SM
MD
LG