Линклар

logo-print

Медведев Киевга борди


Россия президенти Дмитрий Медведев Украина сафарини бошлади.

Ўтган ой Медведев ва унинг украиналик ҳамкасби Виктор Янукович Россия Қора денгиз флотининг Қримдаги базаси муддатини узайтириш ва Украинага сотиладиган рус гази нархини 30 фоизга тушириш борасида келишувга эришган эдилар. Украина мухолифати эса мазкур келишувга мутлоқ қарши чиқиб келмоқда.

Бугун Киевга етиб келган Медведев Виктор Янукович билан бирга пойтахтдаги номаълум аскар ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, 1932-1933 йиллардаги очарчилик қурбонлари хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирда иштирок этдилар.

Медведев ва Януковичнинг бир нечта ҳамкорлик шартномалари, жумладан чегараларни демаркациялаш ва ядровий энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид келишувларни имзолаши кутилмоқда.

Россия Бош вазири Владимир Путин яқинда қилган чиқишларидан бирида икки давлатнинг йирик газ ширкатларини бирлаштириш ғояси билан чиқди.

Бироқ Виктор Янукович Украина ширкати учун тенг ҳуқуқли қўшма корхона тузиш таклифини ўрганиб чиқиши мумкинлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG