Линклар

Ўзбекистонда ҳам интернет-медиа ривожланмоқда


Интернетнинг ниҳоятда қаттиқ назорат қилиниши ва интернет технологиясининг анча орқада эканига қарамай¸ виртуал коммуникация Ўзбекистонга ҳам кириб бормоқда.

Интернетнинг ниҳоятда қаттиқ назорат қилиниши ва интернет технологиясининг анча орқада эканига қарамай¸ виртуал коммуникация Ўзбекистонга ҳам кириб бормоқда.

Махсус хизматларнинг доимий кўз-қулоқ бўлиб туришига қарамай¸ Ўзбекистонда ëш авлод ўз фикрига виртуал дунëдан йўл топиш имконини излашдан тўхтамаëтир.

Бинафша блог

Бинафша Қаландарова Ўзбекистон миллий университетининг журналистика бўлимини бундан олти йил олдин тугатган. Бир неча йил давомида Ўзбекистондаги бир неча ташкилотларда пиар журналистика йўналишида фаолият юритган журналист¸ эндиликда интернетда ўз йўналиши бўйича блог ташкил этди.

- Ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг журналистика соҳасидаги билимларини ривожлантиришга қаратилган матнларни етказиб бериш. Ўзбек тилида айнан журналистика, пиар, реклама соҳасидаги материаллар, китоблар қўлланмалар камчиликни ташкил этади, дея гапиради Бинафша Қаландарова.

Блогчи Бинафшанинг блоги фақат ўзбек тилида. Унинг ўқувчиларининг аксарияти ҳам Ўзбекистондан.

- Бу блогни профессионал блог сифатида кўраман ўзим. Чунки бу шахсий блог эмас. Менинг ҳаётим ҳақида эмас¸ балки журналистика тўғрисида. Айнан ўзбек журналистикаси, пиар ва реклама, интернет журналистикасига кўпроқ эътибор бераман.

Кўпроқ ёш журналистлар, талаба журналистлар мурожаат қилишади.
Кўпроқ уларнинг қизиқишлари-журналистика соҳасида қўлланмага ўхшаган нарсаларга, ёки қандай қилиб интервью олиш керак, ёки ҳар хил журналистика соҳасидаги грантлар, стипендиялар тўғрисида қизиқиш билдиришади¸ дейди янги блог муаллифи.

Бинафша ўзи журналист бўлсада, блогини оммавий ахборот воситасига айлантириш нияти йўқ. Буни у шундай изоҳлайди:

- Мен лекин блогни расмий рўйхатдан ўтказмаганман. Яъни оммавий ахборот воситаси сифатида, юридик шахс сифатида. Унақа ўтказиш ниятим ҳам йўқ. Чунки мен оммавий ахборот воситаси сифатида даъво қилолмайман.Чунки блог оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилгандан кейин масъулият кучлироқ бўлиши мумкин. Ҳар куни уни янгилаб туришим керак. Ўқувчиларнинг олдида катта масъулият бўладида оммавий ахборот воситаси бўлгандан кейин, дейди Бинафша Қаландарова.

Binafsha.uz блоги 2009 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган интернет фестивалида ҳам иштирок этган.


Ўзбекистонда илк бор webcamp ўтказилди

Ўзбекистонда 15-16 май кунлари биринчи webcamp учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда асосий мавзулар дея маркетинг, интернет маркетинг, интернетдаги ишлаб чиқиш жараёнлари каби мавзулар кўтарилди¸ дейди тадбир ташкилотчиларидан бири Даниил Бяльский:

- Barcamp ахборот технологияларини кенг қамраб олса, webcamp эса айнан интернет порталига қаратилган тадбир ҳисобланади. Асосан бунда маҳаллий порталлар иштирок этди. Шунингдек, интернетдаги анонимлик ҳақида суҳбатлар бўлди, дейди ташкилотчи Даниил Бяльский.

Ташкилотчига кўра, учрашувда шунингдек интернет фойдаланувчилари ҳаракатларининг кузатиб борилиши ва бу кузатувни қандай четлаб ўтиш масалалари ҳам кўтарилган. Айни пайтда¸ ижтимоий тармоқларда анонимлик ҳақида, унинг устунлиги ва камчиликлари ҳақида фикр алмашилди, деди Даниил Бяльский.

Айтиш жоизки, бундай учрашувларга кўпинча турли мамлакатлардан соҳа вакиллари йиғилиб фикр алмашишади. Бироқ Ўзбекистонда бундай учрашувларга четдан келувчи меҳмонлар сони сийрак.
Ўтган йил илк бор ўтказилган Barcamp учрашувида ҳам шундай ҳол кузатилган эди. Barcamp ташкилотчиларига кўра¸ Ўзбекистондаги интернет цензураси билан боғлиқ муаммолар бу каби тадбирлар йўлидаги асосий тўсиқдир.

Эксперт ишчи гуруҳи ҳам сайтли бўлди

Бундан бир йил олдин ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари ва ҳуқуқшунослардан ташкил этилган Эксперт ишчи гуруҳи ўзининг расмий веб сайти очилганлигини маълум қилди. Электрон манзиллар орқали турли қонун лойиҳаларига шарҳлар, ҳисоботлар тарқатиб турган мазкур гуруҳнинг барча материалларини эндиликда http://ewguz.org манзили орқали мутолаа қилса бўлади.

Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловга кўра, сайтнинг иш бошлаганлиги гуруҳнинг маълумотлари янада кенгроқ тарқалишига ёрдам беради:

- Биз бугун эълон қилган вебсайт фақат Эксперт ишчи гуруҳига тегишли ва фақат унинг материалларини эълон қилади. Биз буни инкор қила олмаймиз албатта, чунки Ўзбекистонда интернет жуда ҳам оммавий цензурага дуч келишидан ҳамма хабардор.Лекин бизда иккита умид бор: биринчиси Эксперт ишчи гуруҳи янгича иш усулини бошлаган.У ҳам бўлса Ўзбекистон ичкарисида эксперт фикрини шакллантириш¸ экспертлар жамоасини шакллантириш. Биз кўпроқ ички аудитория учун ишлаш мақсадимизни эълон қилганмиз.

Лекин агар мабодо эксперт ишчи гуруҳининг бугун эълон қилинган сайти Ўзбекистон ичкарисида ёпиладиган бўлса ҳам, биз буни техник тарафдан дизайнерлар билан ишлаб чиқдик. Ишчи гуруҳига тегишли бўлган вебсайтни доимий равишда янгилаб, уни фаолиятини таъминлаб туришни техник ҳолатда йўлга қўйганмиз, деди Эксперт ишчи гуруҳи етакчиси Суҳроб Исмоилов.
Айни пайтда сайт рус тилида ишлаб турибди. Яқин кунларда ундаги материалларнинг ўзбек ва рус тилига таржима қилиниши ҳам кўзланган¸ деб қўшимча қилади Суҳроб Исмоилов.
XS
SM
MD
LG