Линклар

logo-print

Қаршида цистерналарга ўт кетди


Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Дашт темир йўл станциясида бензин орттирилган цистерналар ва ёғоч маҳсулотлари юкланган иккита вагонда ёнғин рўй берди.

Фарғона.ру сайтининг маҳаллий манбаларга таяниб хабар қилишича, воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар хизмати ëнғинни бартараф этишга уринмоқда. Дашт темир йўл станциясига ўт ўчирувчилардан ташқари, Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги қутқарувчилари ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ҳам етиб келган. Айни пайтда ёнғин сабаблари аниқ эмас. Эҳтимолий қурбонлар ҳақидаги маълумот ҳам ҳозирча ошкор қилинмади.

Фарғона.ру сайтининг билдиришича, ҳудди шундай воқеа 2009 йилнинг 21 август куни Самарқанд яқинидаги Зарафшон темир йўл станцияси ёнида рўй берган. Суюлтирилган газни цистерналардан станциядаги омборга бўшатиш маҳали олов ёнғин чиқиши оқибатида портлаш рўй берган ва камида саккизта цистерна яроқсиз ҳолга келтирилган. Расмий маълумотларга кўра, ушбу портлаш оқибатида бир киши тан жароҳати олган. Темир йўл станциясидаги ёнғинга ходимларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG