Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:47

Эркин микрофон - Президент билмайдида...


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Ногирон ўғлининг ҳаққини ҳимоялаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд бюрократик тизимлар эшигидан хўрланиб қайтган аëл¸ ҳамон ана шу содда ишонч билан яшамоқда...

Ўзбекистонда ногиронларнинг ўқишга ҳаққи борми?

“Президентимизнинг сиёсатини қўллаб- қуввалайман, лекин ҳукумат амалдорлари у киши олиб ораётган сиёсатга путур етказмоқда”, дейди Қашқадарёдан қўнғироқ қилган Роза опа. Бу аëл ногирон ўғлининг бир неча йилдан бери, Ўзбекистон қонунларида кўрсатилган олий таълим олиш бўйича имтиёзлардан фойдаланишига йўл бермаëтган маъмурлардан жиғибийрон.

Роза опа: Мен Қашқадарë вилояти¸ Деҳқонобод туманида тураман. Исмим Роза опа. Янги президентимизнинг Ўзбекистон халқи учун ғамхўрлиги ва чиқарган қонун ва фармонларидан бениҳоя миннатдорман. Сиëсатини қўллаб-қувватлайман. Лекин давлатимиз сиëсатига тескари йўналишда ҳаракат қилиб¸ қонунлар ижросини таъминламайдиган айрим қўштирноқ орасидаги раҳбарларимизнинг эътиборсизлигидан ранжимоқдаман. Менинг ўғлим Элбекжон Қосимов болалигидан ногирон. Туғма юрак нуқсони билан туғилган. 21 йил тўшакда ëтди. 2004 йилда Тошкент шаҳрида республика жарроҳлик марказида оғир операцияни бошдан кечирди юрагидан. Ўрта мактабни ҳам вечерний нималарда ўқиди. Олий маълумот олиш учун тайëрланди. 2008-2009 йилларда Қарши шаҳридаги ТАТУга ҳужжатларини топширди. Икки йил мобайнида кира олмади. Мен президентимиз чиқарган қонунларни амалга тадбиқ этиш учун давлат идораларига бордим.

Озодлик: Ҳозиргача кимларга мурожаат қилдингиз?

Роза опа: Мен хат билан чиқдимда. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Парпиевга хат билан чиқдим¸ Вазирлар Маҳкамасига¸ Давлат қабул комиссиясига чиқдим хат билан. Саккизталаб хат ëздим. Ижобий ҳал бўлмади. Битта жавобда хат келаверди.

Озодлик: Қанақа жавоб келди?

Роза опа: Жавоб келдики¸ Вазирлар Маҳкамаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига жўнатаяпти. Боламнинг ногиронлигини инобатга олмаган ҳолда хат келаверди.

Озодлик: Ўша жавобда нима деб ëзилган?

Роза опа: Жавобда “Грант асосида қабул қилинади” деб хат келди. Шундай хатлар олдим Мажидов номидан.

Озодлик: Грант асосида қабул қилинади¸ деган бўлса яхшику.

- Ўқишга кира олмадида. Болалигидан ногирон дегандан кейин тушунаверингда. Билими ҳам ўша балл тўплай олмадида. Президентимиз 2008 йил 11 июлда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида янги қонун чиқарди. 1-боб 6-модда “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиëсати". 1-боб 17-модда “Ногиронларни ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим олиш ҳуқуқини ҳар томонлама ҳимоя қилиш". Ушбу қонунларни амалга тадбиқ этиш учун Вазирлар Маҳкамаси давлат қабул комиссиясига хатлар ëздим. Соғлиги ҳақида выпускаларини жўнатдим. Кўриб чиқиш мақсадида қайта-қайта хат ëздим. Ҳеч қандай ëрдам бўлмади¸ дейди Роза опа.

Ҳукумат идоралари билан узоқ ёзишмалардан натижа чиқмагач, Роза опа пойтахтга йўл олади.

Роза опа: Хатларимга ижобий жавоб бўлмагандан кейин 700 километр йўл босиб¸ Тошкентга бордим. Пойтахтга бораяпман¸ деб ўзимча хурсандман. Вазирлар Маҳкамасига бордим. Хатлар бўлимига кирдим. Жуда қийинчилик билан кирар экан у ерда. “Мен давлат қабул комиссиясининг махсус ходими билан учрашай” дедим. Ҳеч ким инобатга олмади. Хатлар бўлимида Ҳасан Турғунов деган қабул қилди. Ëшгина¸ чиройликкина йигит экан. Хатимга эътибор ҳам бермади. Фақат регистрация қилди. “Мен масъул ходим билан учрашай. Жуда кўп хатлар ëздим. Жуда узоқдан келдим” десам ҳам инобатга олишмади.

Рухсатнома бўлимига яна хат ташладим. У ерга ҳам жуда қийинчилик билан кирдим. Хат ташладим. Бир кекса одам “Сиз кетаверинг. Телефонингизни ташланг” деди. Мен қўл телефонимни ташладим. Ташлаб яна 700 километр изимга қайтдим. Борадиган жойим ҳам йўқ эди. Беш кундан кейин Вазирлар Маҳкамасидан телефон бўлди. Комилжон деган йигит телефон қилди. Мен “Ўғлим болалигидан ногирон. Ўқиши керак эди. Мен Абдулла Ориповга киришим керак. Бир ëрдам берсин. Давлат комиссияси кўриб чиқсин. Ëши ҳам анчада бўлиб қолди. Ўқишга кира олмаяпти. Ëрдам беринглар” деган эдим “Ëрдам бера олмаймиз. 5000га яқин ногирон мурожаат қилаяпти. Биз ногиронларни ўқишга кирита олмаймиз” деди. Мен кейин президентимизнинг қонунларини айтган эдим¸ тан олмади қонунларни.

Озодлик: Ўша қонунларни сиз асос қилиб келтирдингиз.

Роза опа: Йўқ¸ бошқа қонунларни тан олмади. Мени чалғитдилар у.

Озодлик: Нима деди? Тан олмайман¸ дедими?

Роза опа: Тан олмайман демадию¸ “ундай қонунлар йўқ” деди. “Менинг қўлимда турибди. Хатлар бўлимига ташлаганман ҳамма қонунларни. Боламнинг ҳужжатлари ҳам бор. Ëрдам беринглар” деган эдим¸ “Вақтимни олманг” деб трубкани қўйиб қўйди. Мен Омбудсманга ҳам чиқдим. Сайëра Рашидовага ҳам чиқдим. Шу кунгача хат ëзаман. Президентимизга раҳмат лекин. Жуда яхши нималар чиқараяптида халқимизга. Лекин жойларда ҳеч қандай ижроси бўлмаяпти.

Озодлик: Сайëра Рашидовадан нима жавоб бўлди?

- Сайëра Рашидова Олий ва ўрта махсус таълим вазири Парпиевга жўнатади. Ундан ҳар доимгидай бир хил жавоб келади. Парпиевнинг ҳар ҳафта жума куни қабуллари бор экан. Икки ҳафта кетма-кет бордим. Кира олмадим. Барно Ражабов деган киши қабул қилди. Хатимни қабул қилишга ҳам нима қилмаяпти. Қаттиқ-қаттиқ гапириб “Канцелярияга регистрация қилдиринг” деганимдан кейин хатимни ўқиб кўришни ҳам хоҳламади. Ўғлим жуда хафа бўлди. Унга сиқилиш мумкин эмас. “Ўқиса¸ олий маълумотли бўлса¸ халқимизга хизмат қилса” деган умид билан мурожаат қилдим. Болалигидан деган нима кўпда. Ҳеч ким инобатга олмади. Бундай олганда Ўзбекистон бир ногиронни ўқита олмадида.

Вазирлар Маҳкамасидан телефон қилган Комилжон деган йигит телефон роқали “5000 га яқин ногирон мурожаат қилган” деди. 700 километрдан пойтахтга бораяпман деб хурсанд бўлиб бордиму¸ аммо афсуслар бўлсин. Хатлар бўлимидаги Ҳасан Турғунов деган киши “Ногирон болани ўқитиб нимага эришмоқчисиз?” деганда шундай йиғлаб чиқиб кетдим. У Вазирлар Маҳкамаси хатлар бўлимидаги хатларни қабул қилувчи экан. “Хатимни ўқиб кўринг¸ оғажон” дедим. Ўқимади. Фақат регистрация қилди¸ “кетаверинг” деди. Умуман эътиборга олмади. Просто узоқ йўлда борганингизга. Бу ëққа қандай келганимни билмайман кейин, дейди 28 йилдан бери ногирон ўғлини тарбиялаётган қашқадарёлик Роза опа.

Шу ерда Роза опа айтаётган Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг 6- моддасида “ногиронларни тарбиялашни, уларнинг умумий таълим олишини ва ҳунар ўрганишини, уларни ишга жойлаштиришни ва меҳнати муҳофаза этилишини таъминлашга оид умумий қоидалар белгилаб берилади”, дея таъкидланган. Қонуннинг 19-моддасида эса, “Давлат ногиронларнинг илм олиши ва касб тайёргарлиги учун зарур шарт-шароит яратишга кафолат беради. Халқ таълими идоралари соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот идоралари билан биргаликда ногирон болаларнинг мактабгача ва мактабдан ташқари тарбиясини, ногиронларнинг касб тайёргарлигини, ногиронларни тиклашнинг якка тартибдаги режасига мувофиқ улар умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим олишини таъминлашга мажбурдирлар”, дейилган жойи бор.

Озодликка кўчган газ жанжали...

Фарғона вилояти Ёзёвон туман газ таъминоти бошқармаси инженери Равшан Абдулазизов Озодлик дастурларидан бирида берилган ахборотга эътироз билдириш мақсадида сиқ қоқибди. "Сизга телефон қилишимнинг сабаби", дея бошлади гапини Равшан ака:

- Сабаби, мана шу Ëзëвон туманидан Исмоилов Ортиқали аканинг табиий газдан бўлган проблемаси бўйича телефон қилаяпман. Сизлар ўша одамнинг мурожаатномасига биноан бердиларинг. У одам ўзи 72 минг қарз эди. Биздан сўрамасдан туриб чиқариб бераяпсизлар, деяпман мен. Мана ҳақиқат¸ адолат тараф бўладиган бўлсангиз¸ шарт менга¸ Ëзëвон туман райгазга телефон қилиб туриб “Мана шу одамнинг ҳақиқатан қанча қарзи бор? Ноҳақдан уздингми ëки тўғри уздингми?” деб сўрамайсизларми¸ мен сизга айтмайманми. Беш ой муддат қўйиб қўйган бўлсак. Беш ой пул тўламади.

Озодлик: Ака¸асабийлашманг. Мана сиздан ҳам телефон қилиб нима гапингиз бор¸ деб сўраяпмиз. Бизга¸ ўша одамга бўлган эътирозингизни асабийлашмасдан айтинг.

- У одамнинг табиий газдан 72 минг қарзи бор¸ ака. Газнинг энг арзони бизда Ўзбекистонда. 54 сўм 90 тийин туради ака. Чет элларда қиммат туради. Шуни ҳам тўламасдан бош тортгани учун биз ўша газни узиб қўйдик вақтинча. Ҳеч қанақа жанжал ҳам бўлгани йўқ. Огоҳлантириш хатларини бериб “Тўлаб қўйинг ака. Вақтинча тармоқдан узиб қўйдик. Фойдаланмай турасиз” дедик. У энди мана сизга чиқибди. Бизга телефон қилиб “Нима сабабдан у кишининг газини узиб қўйдиларинг? Тўғри уздингларми ëки нотўғрими?” деганда¸ биз айтардик ака. У одамнинг 72 минг қарзи бор эди. Менинг исмим Равшанбек, дея эътироз билдирди ўзини Фарғона вилояти Ёзёвон туман газ таъминоти бошқармаси инженери Равшан Абдулазизов деб таништирган суҳбатдошимиз.

***************************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG