Линклар

logo-print

Мексика кўрфазига нефт тўкилиши сабаблари ўрганилади


АҚШ президенти Барак Обама Мексика кўрфазига нефт тўкилиб кетиши ҳолатини ўрганиш учун махсус комиссия тузишга қарор қилди.

20 апрел куни British Petroleum ширкатининг нефт қувурида портлаш рўй бериши оқибатида АҚШнинг Мексика кўрфазидаги қирғоқларини баҳайбат нефт доғлари қоплади.

Аввалроқ нефт сизиб чиқаётган денгиз тубидаги қувурга 1600 метрлик яна бир қувурни улаб, нефтни йиғиб олиш бошлангани билдирилган эди.

Мутахассисларга кўра, бу йўл билан кўрфазга оқаётган нефтнинг бешдан бир қисмигина йиғиб олинмоқда, холос.

British Petroleum вакиллари қувур тешигидан кунига беш минг баррел нефт сувга сизиб чиқаётганини билдиришган.

Аммо мутахассислар денгизга оқаётган нефт ҳажми бундан ўн баравар кўп бўлишини тахмин этмоқда.
XS
SM
MD
LG