Линклар

Обаманинг аммасига АҚШда доимий яшаш ҳуқуқи берилди


АҚШ президенти Барак Обаманинг Кения фуқароси бўлган аммаси Зейтуни Онянго АҚШда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлди.

Душанба куни иммиграция масалалари бўйича Бостон маҳкамаси Онянгонинг бу борадаги талабини қондирди.

57 яшар Зейтуни Онянго Барака Обама марҳум отасининг синглисидир. У 2000 йилда АҚШга яшаш учун келган эди.

Икки йил ўтиб, Кенияда вазият ёмонлашгани сабабли АҚШдан бошпана сўраб мурожаат этганида суд унинг бу талабини рад этган эди.

Яқинда эса Онянго судга қайта мурожаат этди ва ижобий жавоб олди.
XS
SM
MD
LG