Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:14

Хайрулла Ҳамидов устидан ҳукм чиқариш яна кечиктирилди


Сешанба куни ҳукм ўқилади¸деган хабар ортидан Ўзбекистондаги қатор хориж элчихоналари ўз вакилларини Янгийўлга юборган.
Сешанба куни ҳукм ўқилади¸деган хабар ортидан Ўзбекистондаги қатор хориж элчихоналари ўз вакилларини Янгийўлга юборган.

Аввалига 14 май¸ сўнгра 18 май кунига белгиланган ҳукм ўқиш жараëни¸ Хайрулла Ҳамидов ишини кузатаëтган ҳуқуқ фаолларига кўра¸ номаълум муддатга қолдирилган.


Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди ҳайъати кўриб чиқаëтган Хайрулла Ҳамидов иши юзасидан ҳукм ўқилиши 18 майга белгиланган эди. Аммо Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича¸ душанба куни Ҳамидов ва у билан судланаëтганлар адвокатига сим қоққан ҳакам¸ ҳукм ўқишнинг номаълум муддатга кечиктирилганини маълум қилган.

Суръат Икромов:
Кеча ҳамма адвокатларга қўнғироқ қилиб¸ 18 май куни ўқилиши керак бўлган ҳукм қолдирилиши айтилган. Бир неча кундан кейин ўзлари қўнғироқ қилиб белгиланган кунини айтишини айтишган.

Озодлик: Қанақа пайтларда ҳукм ўқиши кечиктирилади? Нима сабабдан?

Суръат Икромов: Менимча¸ бу жуда шовқинли бўлгани учун суд жараëни¸ яъни Хайрулла Ҳамидов тўғрисида информация жуда кўп кетди. Ўша ердаги судялар¸ юқоридан босим қилаëтганлар орасида қанақадир келишмовчилик бўлаяпти¸ деб ўйлайман. Мана шунақа ҳолатда ўзи чўзилади. Нимагаки¸ ҳукм чиқариш масаласи оғирлаша бошлайди. Ана шунақа бўлаëтган бўлиши мумкин.

Озодлик: “Хайрулла Ҳамидовнинг ҳукми у қўлга олинмасидан маълум эди” деб айтувчилар ҳам бор. Сиз бунга қўшилмайсизми? Конкрет бир келишув йўқ¸ деб ўйлайсизми?

Суръат Икромов: Келишув бўлмаслиги мумкин. Қамалмасдан олдин Хайрулланинг бир неча бор огоҳлантирилиши¸ МХХ га чақирилиши каби воқеалар бўлган. Ҳукм чиқаришнинг мураккаб бўлганлиги шундаки¸ 39 тасининг ичидан бирортасидан ҳеч қанақа айб топа олмаган. Бўлмаган ҳам¸ йўқ ҳам. Тергов ҳам¸ суд ҳам исбот қилиб бера олмаган. Судяларга ҳукм чиқариб бериш борасида босим бўлаяпти. Агар оқлайдиган бўлса¸ буларга жуда ëмон бўлади. Тергов органлари бу ҳолатда айбдор бўлиб чиқади ва жавобгарликка тортилиши керак. Ҳар бирига қамалгани ëки бир неча ойдан ушлаб турилгани учун компенсация тўлаши керак. Ана шунақа мураккаб томонлари бор. Шунинг учун қандайдир келишмовчилик бўлаяпти¸ деб ўйлайман.

Озодлик: Бир тарафдан жамоатчиликнинг катта қизиқишидан қўрқиб камроқ беришмоқчи ëки оқлаш босими бўлиши мумкин. Иккинчи тарафдан бу терговчилар ўз танасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаяпти. Шунақа ўйин кетаяпти¸ деб ўйлайсизми?

Суръат Икромов: Тўппа тўғри. Худди шунақа ўйин кетаяпти. Ўзи ҳар бир диний эътиқод билан¸ диний моддалар билан айбланувчиларга ҳукм бирпасда тез ўқилади. Лекин шовқин-сурон бўлганлари¸ ахборот воситаларида¸ халқаро ташкилотларга чиқиб кетгани учун ҳозир АҚШ элчиси¸ Германия¸ Франция¸ Буюк Британия элчилари жуда қизиқаяпти. Хайрулла Ҳамидовнинг судида иштирок қилиш ëки ҳеч бўлмаса ҳукмини билиш мақсадида бугун бир нечтаси судга борган. Мен уларга айтишга улгура олмадим. Буюк Британиянинг элчиси ҳам борган у ëққа. Кейин менга қўнғироқ қилишди. Кейин мен “Сизларга кеча айтишга улгура олмадим” деб айтдим. Элчихоналар ҳам қизиқади.

Озодлик: Маҳкама ëпиқ бўлаëтган бўлса¸ элчихона вакиллари ҳукм ўқишга қўйиладими?

Суръат Икромов: Энди суд ëпиқ бўлганку. Лекин ҳукмни ўқишга гоҳи вақтларда қўйилади. Лекин Хайрулланинг ҳукми бўйича қўядими ëки йўқми билмадим. Албатта¸ бўладиган бўлса¸ мен ҳам бориб келаман. Энди қўйиши ҳам мумкин¸ қўймаслиги ҳам мумкин. Нимагаки¸ уларнинг ҳаммаси қамоқхонадан олиб келинади. Бунақа ишлар бўйича бирор марта оқланиш бўлмаган. Шунинг учун ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Шу ҳафтада ëки янаги ҳафтада ўқилса керак деб ўтирибман.

Озодлик: Демак¸ Хайрулланинг оқланиши¸ аниқроғи озод этилишига умид кам.

- Бунга ҳам ҳозир бир нарса дейиш жуда қийин. Уни оқлаш учун ҳеч бўлмаса битта моддасини олиб ташлаш керак. Қолганига жарима солиш бўлиши мумкин. Оқлаб эмас¸ 1-2-3 йил шартли жазо бериб чиқариб юбориши мумкин. Шунинг учун олдиндан бир нарса дейиш қийин. Энди вақт кўрсатади. Кутамизда энди¸ дейди Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.

Футбол шарҳловчиси¸ кўп ўтмай Наврўз радиоси орқали эфирга узатилиб¸ сўнгра дискларда сотила бошланган диний дастурлари билан ўзбекистонликлар¸ айниқса ëшлар орасида танилган Хайрулла Ҳамидов шу йил 21 январ куни ҳибсга олинган эди.

Аввалига Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳибсхонасида сақланиб¸ кейинчалик Тоштурмага ўтказилган Хайрулла Ҳамидовга дастлаб Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216- моддаси бўйича “ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек, бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш” айби қўйилди.

Аммо февралда бу айб олиб ташланиб¸ эндиликда Хайрулла Ҳамидовга 244-моддаси 1-қисми: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайëрлаш ва тарқатиш айби қўйилмоқда. Айблов хулосасига кўра¸ Хайрулла Ҳамидов “Жиҳодчилар” диний экстремистик гуруҳига аъзоликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG