Линклар

Афғонистонда 18 киши ҳужум қурбони бўлди


НАТО етакчилигидаги халқаро кучларга қарашли автомобиллар Кобулдаги парламент ва ҳукумат бинолари олдидан ўтиб кетаётган пайтда худкуш кимса портловчи модда юкланган машинани портлатди. Оқибатда 12 нафар афғонистонлик ва 6 нафар НАТО ҳарбийси нобуд бўлди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ҳужум оқибатида автобусда кетаётган 47 киши яраланганини маълум қилди.

Кобул полицияси бошлиқ ўринбосари Халил Дастёр Озодликка портлаш оқибатида нобуд бўлган НАТО ҳарбийларидан 5 нафарининг АҚШ аскари эканини айтди. НАТО расмийлари бу маълумотни ҳозирча тасдиқламади.

Толибон ҳаракати матбуот вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳужум учун толиблар масъул эканини айтди. Унга кўра, худкуш бошқарган автомобилда 750 килограмм портловчи модда бўлган.
XS
SM
MD
LG