Линклар

logo-print

Греция 14¸5 миллиард евро фавқулодда қарз олади


Бу маблағ Греция ҳукуматини қарз билан боғлиқ бўҳрондан қутқариш учун Европа иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган 110 миллиард евролик ёрдам дастурининг бир қисмидир.

Афина ҳукумати фавқулодда қарз олмаса, ўз ташқи қарзларини вақтида тўлай олмаслигини маълум қилган.

Ўтган ҳафта Греция Халқаро валюта жамғармасидан 5¸5 миллиард евро қарз олган.

Айни пайтда Брюсселда евро ҳудудига аъзо давлат Молия вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда молиявий бўҳроннинг Португалия, Италия, Ирландия ва Испанияга ҳам ёйилиши олдини олиш учун ишлаб чиқилган 750 миллиард евролик дастур билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG