Линклар

logo-print

Туркия Эрон билан эришилган келишувни ҳимоя қилди


Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли Ғарб давлатларини ядро ёнилғисини алмашиш ҳақида Эрон билан эришилган келишувга янги санкция билан таҳдид қилмасликка чақирди.

Довутўғли Бразилия ва эронлик ҳамкасби билан Эроннинг кам тўйинтирилган уранини Туркияга жўнатиш эвазига Теҳрондаги атом реакторига ядровий ёнилғи етказиб бериш ҳақидаги келишувга имзо чеккан.

Ҳужжатда Эроннинг уранни бойитиш ишларини тўхтатиши кераклиги ҳақидаги халқаро ҳамжамият талабини бажариш назарда тутилмаган.

Ғарб давлатлари бу келишувни шубҳа билан қабул қилди.

АҚШ эса Эронга қарши янги санкциялар жорий қилиш йўлидаги уриниш тўхтатилмаслигини айтди.

Халқаро атом энергияси агентлиги Теҳрон ўз ваъдасини бажариши ҳақида “ёзма баёнот” беришини хоҳламоқда.

Довутўғли бу келишув борасида шубҳага ўрин йўқлигини айтди.
XS
SM
MD
LG