Линклар

Душанбеда йирик анжуман иш бошлади


Ислом конференцияси ташкилоти йиллик учрашувини илк бор Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказмоқда.

Йиғилишда ташкилотга аъзо 56 давлат Ташқи ишлар вазирлари бошчилигидаги делегациялар қатнашмоқда.

Анжуманнинг очилиши маросимида сўзлаган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ислом конференцияси ташкилоти Ислом дунёсида тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнаши мумкинлигини айтди.

Уч кунлик анжуман иштирокчиларининг бошқа масалалар қатори исломафобия ва Исломга қарши бўҳтонларга барҳам бериш каби масалаларни муҳокама қилишлари режаланган.
XS
SM
MD
LG