Линклар

Эркин микрофон - Қаҳрамон шоирларга хитоб

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

"Қонли жиноятнинг иси чиқмасин¸ Ëвуз салтанатнинг миси чиқмасин¸ Сўнг минг бир ëлғонни топинг ахтариб¸ Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф"¸ дейди ҳаваскор шоир Муҳаммад Ëлқин.

“Бормаган жойим, ёзмаган идорам қолмади”

дейди Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидан қўнғироқ қилган Роҳила Бекмирзаева. Асли касби алоқачи бўлган бу опанинг айтишича, у шахсий халқаро алоқа маркази қуриш учун ҳокимиятдан ер сўраб олган. Ҳоким унга ер берган, бироқ қурилиш тугагандан сўнг бу ернинг эгаси чиқиб қолган:

Роҳила Бекмирзаева: Мен Роҳила опаман. Амалий ëрдам қиласиз¸ деган умиддаман. Шунақа қийналиб кетдим. Шунинг учун сизга мурожаат қилдим. Охирги чораларга энди югурмоқчиман.

Озодлик: Нимадан қийналдингиз?

- Мен Қашқадарë вилояти¸ Хонобод районида связда телефонистка бўлиб 24 йил ишлаганман. Сокрашение бўлиб тугаб кетди. Шундан кейин мен халқаро сўзлашув корхонаси очаман¸ деб ер олмоқчи бўлдим. 2007 йилда ер учун ҳокимиятга ариза бердим. Ўшандан кейин менга биринчи ер беришди. Ерни қурдим¸ тайëрладим. Мени алдашганда. “Қураверинг. Мана шу ер сизники” деган. Мен қуриб тайëрлаганимдан кейин ҳокимнинг биринчи муовини¸ маҳалла раислари бориб “Нимага қурдинг? Сенга ким рухсат берди?” деди. Менга ҳақиқатан архитектор Ҳазратов Жаҳонгир қуришга кўрсатган. “Қураверинг. Қарор ҳокимликда. Сизнинг ҳамма шароитларингизни ҳисобга олиб имтиëзга киритдик опа. Кейин қарорни бераверади. Олаверасиз” деган. Кўрсатгандан кейин “Териб олаверинг. Биров териб кетади” деб кўрсатганда териб тайëрлаб олганман. Кейин булар келиб менга претензия билдирган. “Сен нима учун қурдинг. Бу жой мумкин эмас” деди. “Менга ҳокимиятдан рухсат берган” деб қайта ҳокимиятга борсам “Эртага кел¸ индинга кел” деб мени икки ой сарсон қилди. Кейин билсам¸ архитектор ўзининг укасининг хотинининг отига қарор чиқариб юборган. Ўшандан кейин ҳокимият ҳам¸ маҳалла раислари ҳам қарорга қўл қўйган. Қарор ҳақиқатан ўшанга чиққанини била туриб¸ менга гапирмаган. Мени фақат югуртирган. 2007 йил 7 декабр куни ерни мендан уриб-сўкиб тортиб олди. Ҳеч ким ачинмайди. Фақат югуртиради. Отангга бор¸ онангга бор. Милиция ҳокимиятга¸ ҳокимият прокурорга¸ прокурор СНБга¸ хуллас калом вилоятга – ана шунақада. Ўшанда кейин 2008 йил апрел ойида ëздим. Жуда кўп хатлар ëздим. Республикага¸ президентга ҳам¸ вазирга¸ вазир ўринбосарларига¸ Адлия вазирига¸ Сайëра Рашидовага – хуллас ҳеч ким қолмади. Куч адолат газеталарига ëздим. Бир мартагина прокуратурадан келиб текширди 2008 йил. Лекин умуман амалий жавоб бўлмади. Аризаларимни ëпиб кетаверган¸ дейди Роҳила Бекмирзаева.


“Ногиронларга иш борми?”

Самарқанд вилоятидан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз жзининг биринчи гуруҳ ногирони эканлигини айтар экан, ишсиз қолгани, иш эса ногиронлар учун бир-бирлари билан мулоқот қилиш¸ танишиш ҳамда пировард натижада оила қуриш учун бир имконият эканлигини таъкидлайди:

- Мана ҳозир ногиронларга иш борми Ўзбекистонда? Самарқандданман мен. Самарқандда аввал биринчи гуруҳ ногиронларига ҳам иш бор эди. Ҳозир умуман йўқда. Самарқандда аввал "Даракчи"да ишлардим мен. 1998-2001 йилларда ишладим. Мана ҳозир шу ерга борсам¸ “Биринчи гуруҳ ногиронларини ишга олмаймиз” дейди. Ундан олдин ҳалиги кўрпа-ëстиқларнинг нималарини тикадиган бор экан. Унда мен ишламаганман. Бошқалар ишлаган экан. Ундан кейин сетка тўқийдиган фабрика бор экан. Унисида ҳам ишламаганман. Ҳозир у ҳам йўқ.

Озодлик: Мана сизларга пенсия берадику. Яшашга етмаяптими? Қийналиб қолаяпсизларми?

- Қийналишда эмас. Шунақалар билан ишласак¸ ҳамма бир-бирининг тенгини топиб кетадику. Ҳамма қизлар-йигитлар уйида ўтирмайди.

Озодлик: Бир-бирларингни кўрасизлар¸ танийсизлар-а?

- Ҳа¸ шуда¸ дейди самарқандлик биринчи гуруҳ ногирони.


“Ҳа¸ сизлар халқсизлар¸ ўзбек бегона¸...”

Ўзбекистонлик ҳаваскор шоирлардан бири Муҳаммад Ёлқин, Андижон фожиасининг 5 йиллигини ёдга олар экан, 2005 йилда ёзган шеърини ўқиб берди:

- Андижон воқеалари бўйича бундан беш йил бурун Абдулла Орипов билан Хуршид Дўстмуҳаммад бир сўзларни айтган эди. Эслайсиз яхши. Бирови ўзбекларни шўрва кўпигига¸ бошқаси ўрдакнинг боласига ўхшатган эди. Ўша кунлари нафратданми¸ ғазабданми нималарнидир ижод қилган эдик. Ўшани айтмоқчиман.

Ўзбек халқ эмасдир¸ ўзбек оломон¸
Ўзбеклар диндордир¸ ўзбеклар нодон¸
Шўрва кўпигидир унинг қанчаси¸
Ўрдак боласидир яна анчаси.

Ярми Ҳизбут-Таҳрир¸ ярми террорист¸
Ярми акромийлар¸ диний экстремист¸
Фақат сизлар халқсиз¸ сиз улуғ¸ шариф¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.

Ҳақини талаб этса ўзбек¸ майдонда қиринг¸
Ўқдан омон қолса¸ қўрқитинг¸ уринг¸
Гувоҳларни изсиз йўқотинг тутиб¸
Яна чегарадан ўтмасин кетиб.

Қонли жиноятнинг иси чиқмасин¸
Ëвуз салтанатнинг миси чиқмасин¸
Сўнг минг бир ëлғонни топинг ахтариб¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.

Ҳа¸ сизлар халқсизлар¸ ўзбек бегона¸
Ислом Карим сиз учун Худо ягона¸
Мустақиллик ҳақда сиз қайғургансиз¸
Ҳатто декларацияни сизлар ëзгансиз.

Сизлар яратгансиз маънавий асос¸
Кимки тан олмаса¸ олингиз қасос¸
Каримовга сотинг¸ ҳибсга олсин¸
Сира аямасин¸ қийноққа солсин.

Шунча тубанликка етдингиз бориб¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.

Ҳа¸ сизлар қаҳрамон¸ сиз Ўзбекистон¸
Қолганлар ëвуз куч¸ қолганлар нодон¸
Барчаси ҳасадгўй сизни кўролмас¸
Ўз халқига қараб сиздек ҳуролмас.

Сизнинг хизматингиз назарга илмас¸
Оқсаройга маддоҳ керагин билмас¸
Кимки ҳақ сўзласа¸ сизга ғанимдир¸
Ҳақиқат сиз учун Ислом Каримдир.

Уни мадҳ этишдан қолмангиз толиб¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.

Қўшнилар ҳам чатоқ¸ бўлингиз огоҳ¸
Сизни ортга ташлаб кетмасин ногоҳ¸
Дарҳол қирғизларнинг газин ўчиринг¸
Қозоққа яқин жойдан халқни кўчиринг.

Тожикларга борар йўлни беркитинг¸
Қўшнилар душман денг¸ халқни қўрқитинг.
Иғволар тарқатинг¸ бўҳтонлар тўқинг¸
Барчани тупроққа ташлангиз қориб¸
Худшид Дўстмуҳаммад¸ Абдулла Ориф.


“Борингизга шукр!”

Россиядан қўнғироқ қилган Расулжон ака, Озодлик радиосига ўз миннатдорчилигини айтади:

Расулжон ака: Сизларнинг радиоларингга бир миннатдорчилигим бор эди. Шуни билдириб қўймоқчи эдим. Сизларнинг радио орқали мунтазам кузатиб бордим. Тайгада ишлаган 47 нафар ўзбекистонликни бадарға қилганини эшитиб¸ жуда хафа бўлдим. Фақат сизлар ҳаракат қилдиларинг иложи борича Россияда қолишга. Россия суди уларни бадарға қилди. Лекин Ўзбекистоннинг на телевидениеси¸ на радиоси¸ на элчихона ходимлари бирортаси қизиқмади. Мана 47 бола бадарға бўлиб кетди. Беш йилгача Россияга кела олмайди энди. Кеча мен эшитиб қолдим улар уже Ўзбекистонга етиб боришибди. Ота-оналари¸ бола-чақаларининг олдига борганидан кайфияти сал нимароқ. “Бизни самолëтда жўнатиб юборишди” дейишди. Улар чучварани хом санаб турибди. Сабаби¸ яқинда биттасини ëнида пули йўқлиги учун самолëтга ўтказиб жўнатиб юборган эди. Ўзбекистонга боргандан кейин икки ҳафтадан кейин участка нозири келиб “Самолëт ҳақини тўлайсан” деб Ўзбекистон фойдасига доллар ҳисобидан самолëт ҳақини банкка тўлар экан. Ҳозир тўлаган бўлса ҳам керак. Буларнинг ҳаммасини Россия ундириб олади. Россия Ўзбекистондан ундиради. Ўзбекистон автоматический уларнинг оиласидан ундиради. Мен жуда хафа бўлиб кетдим. Ўзбекистон бўйича бирорта одам қизиқмади. Оддий нима сезонда энг камида 3000 доллар ишлайди. Энди 47 та бола кетди. Агар шуни ҳимоя қилганда¸ ...

Озодлик: 46 та.

- 46 тами? Агар шуни ҳимоя қилганда¸ 46 ни мана 3000 га кўпайтиринг¸ қанча минг доллар чиқади. (138 минг доллар бўлади – таҳр.) Ўша пул Ўзбекистонга борарди. Бирортаси қизиқмадида. Фақат Озодлик радиоси эртаю кеч курашди. Фақат Озодлик радиосининг иши эмас эканда бу. Лекин мен сизлардан хурсандман. Тиш-тирноқларинггача курашдиларинг. Сизларга катта раҳмат¸ дейди Расулжон ака.


“Қирғизистон воқеаларида Россиянинг қўли бор”

дейди фарғоналик Қаҳрамон ака.

Қаҳрамон ака: Мен Қирғизистон масаласида жиндай гапирсам бўладими?

Озодлик: Марҳамат.

- Қирғизистон жанжали бошланганда биринчи бўлиб¸ сизлар ҳам бу нимани бердиларинг¸ Путин интервью берди. Мен шунда Путиннинг интервьюсида ҳайрон қолдимки¸ “Бу жанжалда Россиянинг қўли йўқ” деб гапирди. Ундан “Россиянинг қўли борми йўқми?” деб мухбирлар сўрашмаган бўлса керак. Ўша жанжал кунлари берган биринчи интервьюсини шундай бошлади. Бу менинг фикрим¸ Қирғизистондаги барча воқеаларнинг келиб чиқишида Россиянинг қўли бўлса керак. Россия ўзининг анча мавқеини йўқотиб қўяëтган эдида Ўрта Осиëда. Ана кечаги одам жўнатганини қаранг кейинги тўполонга. Уларнинг қўли бўлиши керак бунда. Эслаб кўринг¸ қанақа қилиб учта республикани босиб олганини олдин. Бир-бирига қайраб¸ бошқа қилиб. Энди булар бошқача йўлга ўтишди. Худди ўша йўлни қайтаришаяптию. Энди ҳозир Қирғизистонда биздан кўра демократия дейди¸ бошқа дейди. Қирғизистон демократияда анча олдинда эдию¸ лекин ўша тўполонларнинг кераги йўқмиди. Бакиевга Минск бекорга бошпана бердими. Бошқа жойдан топса бўларди Бакиев. Бошқа жой ҳам бериши мумкин эди. Шахсан Минск ҳам Россиянинг қўлидаку ҳозир. Ўйинчоқ бир республика. Мен Қирғизистонда бўлаëтган воқеаларни уюштирилган¸ деб ҳисоблайман. Бу менинг фикрим¸ дейди Қаҳрамон ака.

***************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG