Линклар

Россиялик олигарх қамоқда очлик эълон қилди


Қамоқ жазосини ўтаётган Михаил Ходарковский суд қарорига норозилик тариқасида очлик эълон қилди.

Унинг Россия Олий судига ёзган мактуби 18 май куни эълон қилинди.

Мактубда Ходарковский Россия судларини иқтисодий жиноятлар содир этган шахсларнинг суддан олдин ҳибсда сақланмаслиги мумкинлиги тўғрисида қонунга киритилган тузатишларни назар-писанд қилмаганликда айблаган.

Ходарковскийнинг адвокати Юрий Шмидт бу ҳақда президент Дмитрий Медведевга маълумот етказилмагунча¸ у очликни давом эттиришини айтди.

- Михаил Ходорковский олдинга сураётган ягона шарт -бемаъни нигилизм (ҳар қандай, норма, қонун ва принцпларни инкор қилиш) ва қонунчилик бажарилмаётгани ҳақида президент (Дмитрий Медведев)га маълумот етказишдан иборат. Бу нафақат Ходарковскийнинг тақдирини ёмонлаштиради¸ балки унинг фикрича, қонунга зид ҳатти-ҳаракатлар кўп сонли одамлар ҳаётига ҳам салбий таъсир этади, деди Ходарковскийнинг адвокати Юрий Шмидт.
XS
SM
MD
LG