Линклар

logo-print

АҚШ Эронга янги санкция қўллаш фикридан қайтмади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қўшма Штатлар, Россия ва Хитой БМТ томонидан Эронга қарши санкциялар жорий қилишни назарда тутган резолюция лойиҳаси хусусида келишувга эришилганини билдирди.

Клинтон бу ҳақда Вашингтонда АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси олдида баëнот берди.

- Биз Россия ва Хитой билан ҳамкорликда кучли лойиҳа борасида келишувга эришдик, деди АҚШ Давлат котиби.

Клинтон мазкур ҳужжат 18 май куни кечқурун БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча аъзоларига тарқатилишини айтди.
XS
SM
MD
LG