Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:25

Ню Йоркдаги фитнага алоқадор шахс маҳкама қаршисида


Ню Йоркнинг Тайм скверида бомба ҳужуми уюштиришга уринишда гумонланаётган Файсал Шаҳзод сешанба куни Манҳеттан маҳкамасида ҳозир бўлди.

Келиб чиқиши покистонлик бўлган АҚШ фуқароси Шаҳзод террорчилик ва оммавий қирғин қуроллари билан одамларни ўлдиришга уринишда айбланмоқда.

Тергов хулосасига кўра, 30 яшар Файсал Шаҳзод 1 май куни қўлбола бомба жойланган Nissan русумли машинани Ню Йорк марказидаги одамларга гавжум Таймс скверга ташлаб кетган.

Бомба дарҳол зарарсизлантирилди ва Файсал Шаҳзод Ню Йоркнинг Жон Кеннеди аэропортида Дубайга учишга уринган маҳал ҳибсга олинган эди.

Шаҳзодга қўйилаётган айбловлар исботини топса, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG