Линклар

Обама сўз эркинлиги ҳақидаги қонунни имзолади


АҚШ президенти Барак Обама жаҳонда сўз эркинлигини ҳимоя этиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Конгресс тарафидан қабул қилинган ва 2002 йилда Покистонда ўлдирилган Wall Street Journal мухбири Дэниэл Перл номи билан юритиладиган мазкур қонун Қўшма Штатлар зиммасига бошқа давлатлардаги сўз эркинлиги бузилиш ҳолларига кўпроқ эътибор қаратиш вазифасини юклайди.

Жумладан, АҚШ Давлат департаменти ҳар йили эълон қилиб борадиган инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳисоботида сўз эркинлигини қўпол бузаётган, журналистларни таъқиб этаётган давлатларни алоҳида тилга олиши керак бўлади.

- Жаҳон бўйлаб жасоратли журналист ва блоггерлар ҳаётини хавф остига қўйиб, ўз мамлакатидаги фуқаролар юз тутаётган муаммоларни ёритиб, мустабид ва қаттол тузумларга қарши курашда пешқадам бўлишмоқда, деди Барак Обама ҳужжатни имзолаш маросимида.
XS
SM
MD
LG