Линклар

logo-print

Евро қиймати тушишда давом этмоқда


Евронинг АҚШ долларига нисбатан қурби тушишда давом этмоқда. Сешанба куни Ню Йорк биржасида бир евро 1 доллар 22 центга тенглашди.

Бу евро учун долларга нисбатан сўнгги тўрт йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Таҳлилчилар бу тушишни Грециядаги молиявий бўҳрон билан боғламоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон "қора бозор"ида 16 майдан бошлаб бир долларнинг нархи 2230-2280 сўмни ташкил эта бошлади. Расман фаолият кўрсатаётган валюта алмаштириш шаҳобчаларида долларнинг нархи 1565-1588 сўмлигича қолди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи ўртасида расмийлар нолегал валютачиларнинг ҳаммасини қувиб, бир неча кун ичида долларнинг нархини 2300-2400 сўмдан 1700-1800 сўмгача, яъни 33-35 фоизга туширгандилар. Бироқ валюта нархи аста-секин аввалги ҳолига қайта бошлади.
XS
SM
MD
LG