Линклар

Кобулдаги портлашда 20 га яқин одам ҳалок бўлди


Кобулда худкушлик ҳужумидан НАТОнинг олти аскари нобуд бўлди. Худкуш ҳужумчи портловчи моддалар билан тўлдирилган машинани портлатиб юбориши натижасида 50 зиёд одам жароҳатланди.

- Портлаш натижасида атрофдаги кўплаб машиналарга зиён етди. Бу мудҳиш фожеадир ва бунақаси сўнгги тўрт-беш ой ичида Кобулда бўлмаган эди, деди Афғонистондаги Коалиция кучлари вакили Жон Блотс.

Портлаш Кобулдаги парламент ва ҳукумат биноларига яқин жойда юз берди. Афғон расмийларига кўра, НАТО ҳарбийларидан ташқари яна 12 киши портлашдан нобуд бўлган.

Уларнинг аксарияти тинч афғон фуқароларидир. Ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олди. Йил бошидан буён Афғонистонда ўлдирилган хорижлик аскарлар сони 209 нафарга етди.
XS
SM
MD
LG