Линклар

Афғонистондаги НАТО базасига ҳужум қилинди


НАТО расмийлари Кобул яқинидаги Бағром базасига уюштирилган ҳужум пайтида 7 исёнчининг йўқ қилинганини билдирди. Бўлиб ўтган отишмада камида 5 нафар хорижлик ҳарбий яраланди.

АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили Вержиния МакКейб Озодликка исёнчилар база ҳудудига киришга муваффақ бўлмаганини айтди.

- Бир неча ҳарбий хизматчимиз яраланди. Битта бинога озгина зарар етди. Хавфсизлик кучларимиз ҳужумга зудлик билан жавоб қайтарди. Ҳеч бир исёнчи базага яқинлаша олмади, деди АҚШ ҳарбийлари вакили.

Бир кун олдин Кобулда НАТОга қарашли машиналар карвонига худкуш ҳужум уюштирилган оқибатида тинч аҳолидан 12 киши, шунингдек, 5 америкалик ва бир канадалик аскар нобуд бўлди.

Кобул ва Бағромдаги ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толиблар матбуот вакили Бағром базасига уюштирилган ҳужумда 20 нафар худкуш иштирок этганини иддао қилди.

Айни пайтда Ўзбекистон исломий ҳаракатининг матбуот вакили Абдулфаттоҳ Аҳмадий Багромга уюштирилган ҳужумда Ўзбекистон исломий ҳаракатининг икки аъзоси қатнашганини ҳаракат сайти орқали эълон қилди.
XS
SM
MD
LG