Линклар

logo-print

Жалолободдаги зўравонликда бир одам нобуд бўлди


Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жалолобод шаҳрида намойишчилар Халқлар дўстлиги университети биносини ишғол қилишга уринган пайтда бир киши нобуд бўлгани, 17 кишининг яраланганини билдирди.

Мазкур ўқув даргоҳи Ўзбек миллий-маданий маркази вице-президенти Қодиржон Ботиров маблағи ҳисобига қурилган ва ҳозирда ҳам у томонидан молиялаштирилади.

19 май куни университет олдига тўпланган 5 000 га яқин одам бинони тошбўрон қилиб дераза ойналарини синдирди. Оломонни тарқатиш учун милиция осмонга ўқ узди.

Ундан олдин норозилар Жалолобод кўчаларида юриш қилиб Қодиржон Ботировнинг ҳибсга олинишини талаб қилди.

Намойишчилар Ботировни миллатлараро низо келтириб чиқаришда айблади. Яқинда Жалолобод шаҳрида содир бўлган тартибсизлик пайтида Қодиржон Ботиров муваққат ҳукумат тарафдорларини қўллаб-қувватлаган эди.
XS
SM
MD
LG