Линклар

Янги моделдаги автомобил ишлаб чиқарилади


“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси “Chevrolet – Spark” русумидаги янги автомобил ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

“Ўзавтосаноат” ширкати матбуот хизмати вакили Илмира Тухватуллина Озодликка янги моделдаги автомобил жорий йил август ойидан бошлаб ишлаб чиқарилишини айтди.

Маълумотига кўра, ҳозирда Асакадаги автозаводда тажриба учун янги моделдаги 11та Spark автомобили йиғилган ва синовдан ўтказилмоқда.

2008 йил сентябрида “GM Uzbekistan” ва Жанубий Кореянинг “General Motors Daewoo Auto and Technology” ширкатлари янги моделдаги автомобил ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга зарурий ускуна ва бошқа қурилмаларни етказиб бериш ҳақида шартнома имзолаган.
XS
SM
MD
LG