Линклар

Полша учқичи ҳалокати тафсилоти маълум бўлди


Давлатлараро авиация қўмитаси раиси Татъяна Анодина апрел ойида Полша президенти учаётган самолёт Россияда ҳалокатга учрашидан олдин учувчилар кабинасида экапаж аъзоларидан ташқари бошқа шахслар ҳам бўлганини айтди.

19 май куни Москвада ўтказилган матбуот анжуманида ҳалокат юзасидан текширув олиб бораётган ташкилот расмийси Анодина экипаж аъзолари бўлмаган шахслар кимлиги аниқланганини айтди.

- Кабинада экипаж аъзоларидан ташқари бошқа шахслар ҳам бўлгани аниқланди. Овозлардан бирининг кимники экани аниқланди. Бошқа овоз ёки овозлар кимникилиги Полша томонидан қўшимча аниқланади, деди Татяна Анодина.

10 апрел куни Россиянинг Смоленск вилоятида самолёт ҳалокатга учрагани оқибатида 96 киши, жумладан Полша президенти Леҳ Качинский ва рафиқаси ҳамда Полша ҳукуматининг ўнлаб юқори лавозимли расмийси нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG