Линклар

Бангкокда коммендантлик соати жорий қилинди


Таиланд армияси аскарлари ҳукуматга қарши намойишчиларни апрел ойидан бери эгаллаб олган пойтахт Бангкок марказидан сиқиб чиқарди. Бироқ шаҳарнинг бошқа туманларида исёнлар давом этди. Тартибсизлик пайтида бир неча бино ёндириб юборилди.

Вазият “назорат остида” эканини билдирган Таиланд армияси “Қизил кўйлаклик” намойишчилар лидерлари 19 май куни эрталаб таслим бўлганларини айтди.

Намойишчилар барпо қилган баррикадаларни штурм қилиш пайтида камида тўрт одам, жумладан италиялик фотожурналист ҳам нобуд бўлди.

Кечки пайт ҳукуматдан норозилар қатор бинолар¸ жумладан, йирик савдо маркази, телестанция ва биржа биносига ўт қўйдилар.

Таиланд шимолидаги камида иккита вилоятда ҳам ҳукуматга қарашли бинолар ёндириб юборилди.

Пойтахт Бангкокда пайшанба куни эрталабга қадар коммендантлик соати жорий қилинди.

Ҳукумат ноқонуний эканини иддао қилаётган намойишчилар янги сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG