Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:13

Эркин микрофон - Формали қароқчилар


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Ўзбекистондан Россияга келаëтган меҳнат муҳожирларининг йўлдаги хўрлик ва зорликлари ҳақида кўп гапирилади. Аммо божхона формасини кийганларнинг ухлаëтган йўловчилар чўнтагини кесиб кетиши¸ кўз кўриб қулоқ эшитмагандек туюлди.

Ўш ва Ўзган тинч

Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилояти марказида 19 май куни рўй берган воқеалар кун давомида оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлди.

Шу куни “Эркин микрофон”га қирғизистонликлар ҳам қўнғироқ қилди.

Улардан бири, ўшлик Ҳошимжон ака билан куннинг биринчи ярмида гаплашдик.

Ҳошимжон аканинг айтишича, Ўшда 19 май куни тартибсизликлар кузатилмади.

- Ўшда¸ Худога шукур¸ тинчлик ҳозир.

Озодлик: Миллатлараро жанжал йўқми?

- Йўқ¸ ҳозирча йўқ. Худойим шундай бўлсин. Бизга тинчлик бўлгани яхшида¸ албатта.

Озодлик: Кечалари бехавотир ухлаяпсизларми?

- Кечалари ëшлар чиқиб маҳаллада қўққис иш бўлса¸ ҳаммани уйғотгани деб сменда туришибди.

Озодлик: Умуман олганда тинчлик-а?

- Умуман олганда тинчлик¸ Худога шукур¸ дейди ўшлик Ҳошимжон ака.

Куннинг иккинчи ярмида бошқа ўшликлар билан ҳам гаплашдик. Уларнинг айтишича, Жалолободдаги воқеалар ўшликларнинг ҳам тинчини бузмай қолмади. Шаҳарда миш-миш, ваҳимали гаплар кўпайган.

Жалолободдаги воқеалар ўзганликларнинг ҳам тинчини бузди.

Бу ҳақда Ўзгандан 19 май куни тушдан кейин қўнғироқ қилган Абдулазиз мана буларни айтиб берди.

- Ўртоғим ҳозир бозордан келди. Бозорда савдо қилади. Бозорчилар ҳаммаси жойларини бекитибди. Уй-уйларига кетиш бўлаяпти. Паника бўлиб кетдида бундай олганда.

Озодлик: Шунақа ваҳима қилишга асос борми йўқми? Ўзганда миллатлараро можаро юз бермадими ишқилиб?

- Ўзганда йўқ. Ҳозирча Ўзганда тинч. Лекин Жалолободда бўлганлиги сабабли биз ҳам озгина ваҳимада турибмиз¸ дейди Ўзгандан Абдулазиз.


Чўнтаккесар полициячилар

Кейинги ҳафталарда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари янги мавсумда ишлаб қайтиш учун Россияга кетмоқда.

Уларнинг йўллардаги кўргиликлари тўғрисида кўп ва хўб гапирилган. Бироқ шу кунда Санкт-Петербургга етиб олган қўқонлик йигит ўз бошидан ўтган бир воқеани айтиб бердики, у ўша “кўп ва хўб гапирилган” гаплар орасида учрамаган гап бўлиб кўринди.

- Мен соат 10 да УФА-Тошкент поездига ўтирдим. Соат 11 да жўнаши керак эди¸ менимча.

Озодлик: Кечқурунгими?

- Ҳа. Икки соат Келесда тўхтайди. Ўзимизникилар яхши. Ҳеч унчалик текшириб пул бер¸ деган нимани қилмайди. Қозоққа ўтганингиздан кейин бошланади. Паспортларни текширади¸ сумкаларингизни титади¸ чўнтакларингизни титади. Масалан 4-5-6 киши ўтирган бўлсангиз¸ “Ким старший?” деб сўрайди. “Мен” деса¸ “Давай 100-100 дан йиғ” дейди. 100 бер¸ 100 бер деб хит қилиб юборади.

Озодлик: 100 қайси пулда у?

- 100 рубл бер дейди. Ҳамма чарчаган. Сариоғочда ҳам икки соат тўхтайди¸ ўзимизда икки соат тўхтайди. Ҳамма ухламай ўтиради. Ярим кечаси уже. Таможнядан ўтгандан кейин қотиб ухлаб қолади. Уже чўнтаккавларлар чиқаяпти. Формадаги қароқчиларда. Шундай деб гапирсак бўлади. Форма кийиб олган чўнтагимни кавлаяпти. Уйғониб кетдим мен. Шундай қарасам¸ форма кийган нима турибди. “Наркотика борми¸ оружие борми?”. “Қанақа наркотика¸ қанақа оружие?” десам¸ “Ухлайвер¸ ухлайвер” деди. Ўзимни ухлаганга солиб секин қарасам¸ уже ëнимдаги боланикини кавлаяпти. Уже кетди шунақа қилиб¸ кузатиб турибман. Кимнинг чўнтагидан пул чиқиб қолса¸ олиб чўнтагига солиб кетаяпти. Ҳалиги нарсага бир ғазабим келди. Наҳот шуларнинг устидан бир кузатувчи бўлмаса¸ дейди қўқонлик йигит.

Қўқонлик йигитнинг бу саволига нима деб жавоб беришни билмадик.

******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG