Линклар

Краков шаҳрининг бир қисми сув остида қолди


Полшада содир бўлган табиий офат натижасида 6 киши нобуд бўлди.

Краковдан оқиб ўтувчи Вистула дарёси сатҳи сўнгги 40 йил ичида энг юқори даражага кўтарилди.

Яхши сақланиб қолган шаҳарнинг тарихий қисмида яшовчи 500 киши хавфсиз жойларга кўчирилди.

Сув тошқини Краковга яқин жойлашган немис фашистларининг Освенциум консентрацион лагери музейига таҳдид солмоқда.

Айни пайтда бир неча кундан бери сув остида қолган Чехия республикасининг Моравия ўлкасида сув ортга чекина бошлади.

Венгриянинг шимол-шарқий қисмида эса фавқулодда вазият сақланиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG