Линклар

logo-print

Қозоқ-қирғиз чегараси ëпиқлигича қолмоқда


Қозоғистон Давлат чегара хизмати директори Бўлат Қирғизбаев РИА Новости ахборот агентлигига Қозоғистон-Қирғизистон чегараси Қирғизистонда сиёсий вазият тўлиқ барқарорлашганидан кейин очилиши мумкинлигини айтди.

Икки давлат ўртасидаги чегара 7 апрел куни Бишкекда ҳукуматга қарши оммавий исён бошланганидан кейин ёпиб қўйилган.

Қирғизбоев¸ чегарани очиш фақат битта ташкилотга боғлиқ бўлмагани учун Қозоғистон-Қирғизистон чегарасининг очилиши муддатини аниқ айтиш қийинлигини айтди.

Душанба куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Асқар Абдураҳмонов Остона расмийлари Қирғизистонга мўлжалланган транзит юкларнинг чегарадан ўтиши учун махсус режим жорий қилиш масаласини кўриб чиқаётганини айтган.
XS
SM
MD
LG