Линклар

Францияда ҳижобни таъқиқламоқчилар


Франция ҳукумати муслималар жамоат жойларида танани тўлиқ ёпиб турадиган либос кийишини таъқиқлашни назарда тутган қонун лойиҳасини тасдиқлади.

19 май куни бўлиб ўтган кабинет йиғилишида сўзлаган ҳукумат матбуот котиби Лак Чател бундай исломий либос давлат қадриятлари ва аёллар ҳуқуқларига зид эканини айтди.

- Юзни беркитадиган, айниқса, тўлиқ беркитадиган либос республикамиз асоси бўлган қадриятларимизни савол остига қўяди. Бу кўнгилли равишда бўлсада, хатто бирга яшашнинг фундаментал талабларига қарши ҳамда одамлар ва аёллар шаънига зиддир, деди Франция ҳукумати матбуот вакили.

Мазкур ҳужжатни Франция ҳукуматга Адлия вазири Мишель Альо-Мари тақдим қилди.
XS
SM
MD
LG