Линклар

Ўтунбаева Ўтиш даври президенти бўлди


Қирғизистон муваққат ҳукумати раиси Роза Ўтунбаева 19 май куни “Қирғизистон Республикасининг Ўтиш давридаги президенти тўғрисида декрет” чиқарди.

Муваққат ҳукуматнинг расмий интернет сайтида эълон қилинган ҳужжат матни АКИ пресс ахборот агентлиги сайтида чоп этилди.

Етти банддан иборат ҳужжатнинг биринчи бандида Қирғизистон республикаси янги конституциясига мувофиқ мамлакатда янги президент сайлангунча Қирғизистон республикасида Ўтиш даври президенти лавозимини жорий қилиш назарда тутилган.

Иккинчи бандда Ўтиш даври президенти лавозимининг амал қилиш муддати 2011 йил 31 декабргача деб белгиланган.

Учинчи бандда Ўтиш даври президенти вазифасини бажарган шахс бўлажак сайловда Қирғизистон республикаси президенти лавозими учун ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланган.

Тўртинчи бандда Қирғизистон Республикаси президенти вазифасини бажариш масъулияти Муваққат ҳукумат раиси Роза Исаковна Ўтунбаева зиммасига юклатилган.
XS
SM
MD
LG