Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:36

Қозоғистон Қирғизистон билан чегарасини очди


Қозоғистон қўшни Қирғизистон билан чегарадаги назорат постларини бугундан очишини билдирди. Айни пайтда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида чегарада назорат кучайтирилиши таъкидланади.

Қозоғистон апрел ойида президент Қурмонбек Бакиевнинг хокимиятдан четлатилиши билан якун топган Бишкекдаги воқеалар ортидан Қирғизистон билан чегарасини ёпган эди.

Қозоғистон Қирғизистоннинг энг яқин савдо ва сармоя киритувчи ҳамкорларидан ҳисобланади.

Чегаранинг ёпиб қўйилгани икки давлат ўртасида товар айланмасининг кескин камайишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG