Линклар

Полшада сув тошқинидан 6 одам нобуд бўлди


Полша жанубидаги сув тошқинлари олти киши ҳаётини олиб кетди. Тошқин рўй берган ҳудудлардан беш юздан зиёд одам бошқа жойларга кўчирилди.

Табиий офат Биркенудаги Освенцим музей мажмуасига ҳам хавф солмоқда. Синоптикларга кўра, Полша жануби ва Чехия шарқидаги сув тошқинлари тинимсиз ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган.

Висла дарёси сатҳи сўнгги қирқ йил ичида энг юқори кўтарилган. Сув тошқини рўй берган ҳудудларга ёғингарчиликлар ҳафта охиригача давом этиши айтилаяпти.
XS
SM
MD
LG