Линклар

Обама Эрдўғон билан Эрон масаласида суҳбатлашди


АҚШ президенти Барак Обама Эрон ядровий дастури масаласида Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефонда гаплашди.

Оқ уй матбуот хизматининг билдиришича, телефон мулоқоти чоғида Обама Анқара раҳбарига Туркия ва Бразилия воситачилигида эришилган битимга қарамасдан, Қўшма Штатлар Эронга нисбатан жазо чораларини кучайтириш борасидаги ҳаракатларини давом эттиражагини билдирган.

Душанба куни Туркия ва Бразилия раҳбарлари иштирокида имзоланган бу битимга мувофиқ, Эрон келгуси бир ой ичида 1200 килограмм уранни Туркияга юборишга эвазига камроқ миқдорда бойтилган уранни тиббий мақсадларда ишлатиш учун олишга рози бўлган эди.

Қўшма Штатлар Эронга қарши санкциялар кучайтирилишини назарда тутувчи резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этди.

Вашингтон расмийларига кўра, янги резолюция лойиҳаси Россия ва Хитой иштирокида тайёрланган ва у БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзолари тарафидан қўллаб-қувватланган.
XS
SM
MD
LG