Линклар

Ироқда портлашдан 6 одам ҳалок бўлди


Ироқда машина портлатилгани оқибатида олти одам ҳалок бўлди. Ироқ полициясининг билдиришича, портлаш ҳодисаси пойтахт Бағдоддан 60 километр жанубда жойлашган Мусаййиб шаҳарчасида рўй берган.

Портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобил шаҳардаги ресторанларнинг бири ёнига қўйиб кетилган.

Портлаш чоғида олти киши ҳалок бўлиши баробарида ўндан зиёд одам тан жароҳати олди. Ҳозирча портлаш учун жавобгарлик ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG