Линклар

Туркияда кончилар жасади топилди


Туркиялик қутқарувчилар Зонгулдак вилоятидаги кўмир конида уч кун олдин ер остида қамалиб қолган 28 нафар кончининг жасадини топдилар.

Улар душанба куни конда портлаш содир бўлганидан кейин ер остида қолиб кетган эди.

Ҳозирда яна икки нафар кончи қидирилмоқда. Уларнинг соғ-омон эканига умид кам экани айтилмоқда.

Расмийлар кондаги портлашга электр тармоғида рўй берган қисқа туташув сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG