Линклар

Грецияда яна ялпи иш ташлаш


Бу гал энди маиший хизмат ва тарнспорт соҳаси ходимлари иш ташлади

Бу давлат ва жамоатчилик секторида сарф-харажатларни кескин камайтириш назарда тутилган бўҳронга қарши ҳукумат ишлаб чиққан дастурга норозилик тариқасида феврал ойидан бери уюштирилаётган тўртинчи умумий иш ташлаш акциясидир.

Барча йирик касаба уюшмалари ишчи ва хизматчиларни қарзга ботган ҳукуматнинг чораларига қарши Афина шаҳри кўчалари бўйлаб юриш ўтказишга чақирди.

5 май куни ўтказилган шундай тадбирда норозилар банк биносини ёқиб юборгани натижасида 3 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG