Линклар

Таиландда коммендантлик соати узайтирилди


Таиланд ҳукумати пойтахт Бангкок ва 23та вилоятда коммендантлик соати 3 кунга узайтирилганини эълон қилди.

Мамлакат армияси бу тартиб шанба куни тунда ҳам кучда қолишини айтди.

Ҳукумат матбуот вакили Панитан Ваттанаякорн коммендантлик соати узайтирилишини “уюшган жиноятчилик” олдини олиш билан изоҳлади.

- Талон-тарож, биноларнинг ёқиб юборилиши қабул қилиб бўлмас ҳол. Биз одамлар ҳафсаласи пир бўлганини яхши тушунамиз. Аммо ўтган тунда давом этган зўравонликлар сабр косасини тўлдирди. Бу уюшган жиноятчилик, бу уюшган терроризм. Бундай зўравонликлар содир этилиши олдини олиш учун биз саъй-ҳаракат қилаяпмиз, деди ҳукумати матбуот вакили.

Коммендантлик соати 19 май куни Таиланд армияси аскарлари ҳукуматга қарши намойишчиларни апрел ойидан бери эгаллаб олган Бангкок марказидан сиқиб чиқарганидан кейин жорий қилинди.

Ҳукумат истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида сўнгги кунларда содир бўлган тўқнашувларда 50дан ортиқ одам нобуд бўлди, юзлаб одам яраланди.
XS
SM
MD
LG