Линклар

Жалолободда минглаб одам яна намойишга чиқди


Озодлик мухбирларига кўра, шаҳарда тўпланган тахминан 5000 одам билан музокара олиб бориш учун Мудофаа вазири вазифасини бажараётган Исмоил Исоқов билан бирга оламон олдига чиққан вилоят ҳокими Бектур Асанов намойишчилар томонидан калтакланган.

Чоршанба куни Жалолободда маҳаллий қирғиз ва ўзбеклар ўртасида юз берган тўқнашувда икки киши нобуд бўлди.

Зўравонликлар ортидан комментдантлик соати жорий қилган муваққат ҳукумат ҳокимиятдан четлатилган собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг тарафдорларини миллатлараро низо келтириб чиқаришга уринаётганликда айблади.

Шунингдек, чоршанба куни Қирғизистон муваққат ҳукумати раиси Роза Ўтунбаева “Қирғизистон рРеспубликасининг Ўтиш давридаги президенти тўғрисида декрет” чиқарди.

Ҳужжатда Ўтиш даври президенти лавозимининг амал қилиш муддати 2011 йил 31 декабргача деб белгиланди.

Айни пайтда муваққат ҳукумат аъзоларининг 20 май куни кечқурун Қирғизистон Республикасининг янги конституцияси лойиҳасини тақдим этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG