Линклар

Афғонистонда йўқолган самолётнинг дараги чиқди


Афғонистон расмийлари душанба куни Ҳиндикуш тоғлари узра парвоз қилаётган пайтда йўқолиб қолган йўловчи самолётининг қуйруқ қисми топилганини билдирди.

Қундуз шаҳридан пойтахт Кобул томон парвоз қилаётган самолёт бортида 44 нафар одам бўлгани айтилмоқда.

Pamir Airways ширкатига қарашли АН-24 русумидаги самолёт Кобул аэропортига 85 километр қолганида радар экранидан йўқолган.
XS
SM
MD
LG