Линклар

Париж музейидан ноёб асарлар ўғирланди


Франция полицияси Париж музейида сақланган бир нечта дурдона асар ўғирланганини маълум қилди.

Полиция расмийларига кўра, Замонавий санъат музейида сақланган Пабло Пикассо, Генри Матисс, Георгес Брак, Амедео Модиляни ва Фернанде Легер мўйқаламига мансуб картиналар 20 май куни эрталаб ғойиб бўлган.

Прокурорлар кузатув камералари видеотасмасида юзига ниқоб таққан бир шахс дераза орқали музейга кириб картиналарни олиб кетаётгани акс этганини айтди.

Ўғирланган асарлар умумий қийматининг 500 миллион евро ëхуд 635 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG